<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[V1]
 Келгин Раббим ҳаётимга чорлайин сени
 Бошимга тож, кўзларимга нур бўлиб келгин
 Қайга борсам ўлуғлайин сенинг исмингни
 // Жонга ором, сўзларимга нур бўлиб келгин //
 Сен йулдирсан, хақиқатсан, хаётсан ўзинг
 Ҳориб-толган мазлумларга қанотсан ўзинг
 Сен оламнинг гунохини олган қўзисан
 // Сен Подшоҳсан, Шоҳон-Шоҳсан унинг ўзисан //

[V2]
 Муқаддассан муқаддас қил менинг жонимни
 Сенда севинч, сенда омад, сендадир иқбол
 Сенга берай бор вужудим, бор жаҳонимни
 // Фақатгина тарк этмагин сен қалбимда қол //
 Сен йулдирсан, хақиқатсан, хаётсан ўзинг
 Ҳориб-толган мазлумларга қанотсан ўзинг
 Сен оламнинг гунохини олган қўзисан
 // Сен Подшоҳсан, Шоҳон-Шоҳсан унинг ўзисан //

[V3]
 Сен ҳаётбахш чашмадурсан, зилол булоқсан
 Жисмим Довуд наслидирсан, руҳан илоҳсан
 Сен тинчликнинг манбаисан, тирик нондирсан
 // Янги Аҳдга тўкилгувчи қўтлуқ қондирсан //
 Порла менинг хаётимда то-ўлгунимча
 Муқаддас Рух паноҳига тўкилгунимча
 Коинотнинг Подшоҳига мангу тасанно
 /// Мангу таьзим Исроилнинг Худовандига ///</lyrics>
<title>Келгин Раббим</title>
<author>Умиджон Маҳмудович</author>
</song>